date
views 478

Путин: Россия ЯИМ бўйича Япония ва Германияни ортда қолдирди

Путин: Россия ЯИМ бўйича Япония ва Германияни ортда қолдирди
Россия 2023 йилда иқтисод ҳажми бўйича аллақачон Япония ва Германияни ортда қолдирди, деди Россия президенти Владимир Путин Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи мажлисида.

"Жаҳон банкининг янгиланган (аниқлаштирилган) ҳисоб-китобларига кўра, ўтган йилда Россия ялпи ички маҳсулот ҳажми бўйича дунёда Япониядан ўзиб, тўртинчи ўринга кўтарилган”, — деди Россия президенти.

"Аммо шуни таъкидлашни истардимки, гап, албатта, ЯИМни баҳолаш ва ҳисоблаш тизимларида эмас, ҳатто тўртинчи ўринга расман киришда ҳам эмас. Россия, Германия, Япония натижалари бир-бирига жуда яқин, фарқ кичик. Лекин етакчилик позицияларини доимий равишда тасдиқлаб ва мустаҳкамлаб туриш кераклигини тушунамиз. Чунки бошқалар ҳам бир жойда тургани йўқ", - деди Путин.

Петербург халқаро иқтисодий форуми (ПХИФ) 5-8 июнь кунлари бўлиб ўтмоқда ва унда 136 та давлатдан 20 мингга яқин иштирокчилар қатнашмоқда. ПХИФ — 1997 йилдан буён ўтказиб келинмоқда ва дунёнинг энг йирик иқтисодий анжуманларидан бирига айланган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин: Россия ЯИМ бўйича Япония ва Германияни ортда қолдирди