date
views 625

Путин Қодировнинг ўғли билан учрашди

Путин Қодировнинг ўғли билан учрашди
Россия президенти Владимир Путин Чеченистон раҳбарининг 17 ёшли ўғли Али Қодиров билан учрашди. Бу ҳақда Рамзан Қодиров маълум қилди.

Али Қодиров 17 ёшида «Ахмат» республика спорт клуби бош директори лавозимида ишлайди. Аниқлик киритилишича, Путин Қодировни шахсий учрашувга таклиф қилган. Давлат раҳбари уни никоҳ тўйи билан табриклаб, бобоси, Чеченистоннинг биринчи президенти Ахмат Қодиров ҳақида гапириб берган.

Аввалроқ Қодировнинг уч ўғли – Аҳмад, Али ва Адам Чеченистон парламентининг олий ордени – «Даймехкан Сий» билан тақдирлангани хабар қилинганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин Қодировнинг ўғли билан учрашди