date
views 125

Саудияда Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилади

Саудияда Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилади
Саудия Арабистонининг Ар-Риёз ва Жидда шаҳарларида Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилади, деб хабар бермоқда "Дунё" ахборот агентлиги.

Қайд этилишича, Ўзбекистон элчиси Нодиржон Турғунов Саудия Арабистони маданият вазирининг халқаро алоқалар бўйича ўринбосари Фаҳд ал-Канан билан учрашган.

Суҳбат чоғида Саудия Арабистонида Ўзбекистон маданияти кунларини ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

Вазир ўринбосари Фаҳд ал-Канан Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги ҳамкорлик барча соҳаларда ривожланиб бораётганини таъкидлади. У сўнгги йилларда Саудияда маданий соҳада ўтказилаётган йирик тадбирларда Ўзбекистон вакилларининг иштирокини ижобий баҳолаб, ушбу йўналишдаги ҳамкорликни янада жадаллаштириш лозимлигини қайд этди.

"Ўзбекистон делегациясининг ҳар икки йилда бир марта ўтказиб келинаётган Халқаро ислом биенналисида фаол иштирок этмоқда. Биз 2025 йилнинг январь ойида Саудия Арабистонида ўтказилиши режалаштирилган навбатдаги тадбирда Ўзбекистон Маданият вазирлиги, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси вакилларининг иштирокини ишлаб чиқишни таклиф этамиз", деди у.

Учрашувда жорий йилда Ар-Риёз ва Жидда шаҳарларида Ўзбекистон маданият кунларини ўтказиш бўйича музокараларни давом эттириш тўғрисида келишиб олинди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Саудияда Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилади