date
views 327

Қирғизистонда Қурбон ҳайити санаси эълон қилинди

Қирғизистонда Қурбон ҳайити санаси эълон қилинди
Фото: Sputnik
Қирғизистонда Қурбон ҳайити 16 июнь этиб белгиланди. Бу ҳақда Қирғизистон мусулмонлари диний идорасига таяниб, 24.kg хабар берди.

"Зулҳижжа ойининг биринчи куни 7 июнь куни бошланиши муносабати билан арафа байрами 15 июнь куни нишонланади, эртаси якшанба куни эса Қурбон ҳайит бўлади", — дейилади мусулмонлари диний идораси баёнотида.

Қўшни Қозоғистонда ҳам мазкур саналарда арафа ва Қурбон ҳайити нишонланиши эълон қилинган. Қурбон ҳайитида мусулмонлар биргаликда намоз ўқийдилар, хайрия ишлари билан шуғулланадилар ва одатда қўй сўйиб, қурбонлик келтирадилар. Исломнинг беш арконидан бири бўлган ҳаж зиёрати шу ойда амалга оширилади. Саудия Арабистони ҳам ярим ой кўринганидан сўнг (Ийд ал Адҳа) Қурбон ҳайити 16 июнь куни нишонланишини маълум қилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистонда Қурбон ҳайити санаси эълон қилинди