
Жанубий Африканинг Ғарбий Кейп провинциясида яшовчи Люк Белл ва унинг отаси Майк дунёдаги энг тез, соатига 480 километр тезликка эриша оладиган дронни яратди. Унинг корпуси углерод толасидан тайёрланган, қисмлари эса 3 D форматда ишлайди.
Дрон аккумуляторли масофадан бошқариладиган (РC) квадрокоптер тезлиги бўйича Гиннеснинг рекордлар китобига кирди. Жаҳон рекорди сифатида сертификатга эга бўлиш учун учувчисиз ҳаво қурилмаси қарама-қарши йўналишда иккита парвозни муваффақиятли бажариши керак эди.
Максимал тезлик соатига 510 километрда қайд этилган - дрон сониясига 142 метр тезликда уча олади.
Лойиҳани ишлаб чиқиш ва уни осмонга кўтариш учун бир неча ой керак бўлди. Дрон Peregreen 2 номини олди. Бунгача ҳаваскор муҳандислар Peregreen`ни яратгандилар, у соатига 397 километр тезликка эришди, бироқ бу рекорд деб тан олинмади. Шундан сўнг муҳандислар дронни модернизация қилишга қарор қилинди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар