Украина Россияга илк бор ҳарбий самолёт билан ҳужум қилди

Украина Россияга илк бор ҳарбий самолёт билан ҳужум қилди
Фото: AP Photo
Украина қуролли кучлари самолёти биринчи марта Россия ҳудудидаги нишонга тўғридан тўғри зарба берди. Бу ҳақда Украина армиясидаги аноним манбага таяниб, Sky News хабар берди.

Нашр суҳбатдошига кўра, 9 июнь куни Белгород вилоятидаги қўмондонлик пунктига зарба берилган. Ҳужумда қандай турдаги ўқ-дорилар қўллангани, жумладан, бу Ғарб қуроли бўлганми, ҳозирча аниқ эмас.

“Зарарни баҳолаш ҳали ҳам давом этаётган бўлса-да, бу тўғридан тўғри зарба сифатида тасдиқланган. Бу Украина қуролли кучларининг Россиядаги нишонга ҳаводан етказилган биринчи ўқ-дорисидир”, — дейилади хабарда.

Украина Россия ҳудудига бир неча бор дрон ҳужумларини уюштирган, бироқ Россия ичидаги нишонларга зарба бериш учун ҳарбий самолётдан фойдаланиш Москва томонидан янги эскалация сифатида қабул қилиниши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар