Украинада ўз таркибига Қримни қайтариб олишга ҳеч қандай имконият йўқ, деб айтди 9 сентябрда Чехия президенти Милош Земан.
"Айни вақтда бутун дунёдан сиёсатчилар Қримни Украинага қайтаришнинг иложи йўқлигини тан олмоқдалар", деб айтди Земан. Шу билан бирга Земан гап қайси сиёсатчилар ҳақида кетаётганига аниқлик киритмаган.
Хабарда айтилишича, Земан бу ҳақда интернет фойдаланувчилар билан Parlamentnilisty.cz янгиликлар сайти томонидан ташкиллаштиришган суҳбатда айтиб ўтган, дейилади "Кун" нашрида.
Президентнинг фикрича, Қримнинг Россияга қўшилиши халқаро келишувлар бузилган ҳолда амалга оширилган.
"Украинанинг ҳудудий яхлитлигини кафолатлаган келишувлар бузилганига ҳеч қандай шубҳа йўқ", деб айтган Земан.
Шу билан бирга Земан 1954 йилда Никита Хрушевнинг Қримни Украинага бериш қарорини "кечириб бўлмас аҳмоқлик" деб атади.
Земаннинг айтишича, у Россия билан яхши алоқаларни йўлга қўйиш тарафдори.
"Мен Россия билан алоқаларнинг яхшиланиши тарафдориман. Бу иқтисодий ва маданий сабаблар билан боғланган. Россия – европача-американча цивилизациянинг бир қисми бўлиб, у халқаро террорчиликка қарши кураш олиб бормоқда", деб қўшимча қилди Земан. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?