09:09 / 15.06.2024
329

Қозоғистонда харрасмент учун жазога тортиш режалаштирилмоқда

Қозоғистонда харрасмент учун жазога тортиш режалаштирилмоқда
Қозоғистонда таъқиб ва ​​жинсий зўравонлик учун жавобгарлик белгиланади. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги маъмурий полиция қўмитаси раиси ўринбосари Ренат Зулхаиров маълум қилди.

"Ҳозирда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги харрасмент учун жавобгарликни жорий этиш устида ишламоқда. Айни пайтда ўзгартиришлар ва ушбу ташаббус давлат органларида муҳокама қилинмоқда. Ўйлайманки, бу масала яқин келажакда кўриб чиқилади. Мазкур қонунни Меҳнат вазирлиги ишлаб чиқмоқда", — деди Зулхаиров.

Илгари ҳукумат харрасмент ва таъқиб учун жиноий жавобгарлик жорий этиш тўғрисидаги депутатлар томонидан киритилган тузатишларни қўллаб-қувватламаганди. Аёллар ҳуқуқлари ва болалар хавфсизлигини таъминлаш бўйича қабул қилинган қонунга тегишли нормалар киритилмаган.

Қозоғистонда апрель ойида оиладаги зўравонлик учун жиноий жавобгарликка тортиш қонуни қабул қилинганди. Бу собиқ миллий иқтисодиёт вазири Куандик Бишимбаев рафиқаси Салтанат Нукеновани шафқатсизларча қийноққа солиб ўлдиргани фонида қабул қилинганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонда харрасмент учун жазога тортиш режалаштирилмоқда