09:11 / 15.06.2024
154

АҚШ ИШИДга алоқадор уч нафар ўзбекистонликни “қора рўйхат”га киритди

АҚШ ИШИДга алоқадор уч нафар ўзбекистонликни “қора рўйхат”га киритди
Фото: Magnum
АҚШ Туркия билан ҳамкорликда ИШИД экстремистик гуруҳига алоқадор уч нафар ўзбекистонликни “қора рўйхат”га киритди. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти хабар берди.

Муҳаммадюсуф Алишер ўғли Мирзоев 2023 йил ўрталарида ИШИДга алоқадор “ҳарбий” ўқув лагерини ташкил этишда иштирок этган.

Муҳаммад Иброҳимжон Ниёзов Ўзбекистон фуқароси бўлиб, ИШИДга алоқадор контрабанда тармоғи тарафдоридир. У Туркиядаги ИШИД аъзоларига административ ва логистик ёрдам кўрсатган.

Олимхон Махмуджон ўғли Исмоилов ИШИДга алоқадор контрабанда тармоғининг аъзоси ҳисобланади.

Ушбу шахсларнинг Қўшма Штатлардаги мулки ёки америкаликлар назоратидаги мол-мулклари блокланади. АҚШ резидентларига одатда санкцияланган шахслар билан бизнес қилиш тақиқланади. Ушбу шахслар билан муайян операцияларни амалга оширадиган ҳар қандай АҚШ ёки чет эллик шахслар санкциялар хавфи остида бўлиши мумкин.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан “террорчилик ташкилоти” деб топилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ ИШИДга алоқадор уч нафар ўзбекистонликни “қора рўйхат”га киритди