
Фото: Yonhap
Шимолий Корея Жанубий Корея билан чегарадаги қуролсиз ҳудуднинг ўз томонида девор қуриш ва ҳандақ қазишни бошлади. Бу ҳақда исми ошкор этилмаган ҳарбий манбага таяниб, Yonhap ахборот агентлиги хабар берди.
Нашр манбасига кўра, қурилиш қуролсизлантирилган ҳудуднинг энг шимолий чеккаси ва яриморолни ажратиб турувчи ҳарбий чегара чизиғи ўртасидаги 2 километр кенгликдаги майдонда олиб борилмоқда. Ҳозирча Шимолий Кореянинг мақсади ноаниқлигича қолмоқда, Yonhap эса деворнинг қанчалик баланд ёки кенглиги ҳақида маълумот бермаган.
Аввалроқ, Жанубий Корея қўшинлари Шимолий Кореянинг бир неча аскарлари белкурак билан чегарани вақтинча кесиб ўтганида огоҳлантирувчи ўқ узган эди. Бу эса қурилиш ишлари билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Сўнгги вақтда икки давлат ўртасидаги муносабатлар кескинлашди, чунки КХДР яқинда Жанубий Кореяга чиқинди солинган шарларни учирди. Бунга жавобан Сеул ҳудудда ташвиқот олиб борувчи овоз кучайтиргичларни ёқишини айтди. Бундан ташқари, ҳар икки давлат ҳам юз минглаб аскарларини чегара бўйлаб жойлаштира бошлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар