14:06 / 10.09.2016
6 638

Лавров Керри билан музокараларнинг 15-соатида журналистларни пицца билан меҳмон қилди

Лавров Керри билан музокараларнинг 15-соатида журналистларни пицца билан меҳмон қилди

Россия ва АҚШ ўртасида Суриядаги вазият бўйича музокаралар натижаларини кутишнинг 15-соатида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров журналистларга АҚШ делегацияси берган пиццани олиб келди, дейилади "Кун" нашрида.

Лавров пицца солинган қутиларни олиб келгач бироздан кейин қайтиб "Ким ароқ хоҳлаётганди?", деб сўраган.

"АҚШ делегацияси томонидан музокаралар натижаларини Вашингтон билан келишиш сабабли 9 соатга чўзилиб кетган танаффус учун айбни ювиш мақсадида Керри Лавров ва унинг жамоасига пицца юборди. Лавров эса уни журналистларга олиб борди", деб маълум қилди фейсбукда Россия ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова.

Захарова Лавров кейинроқ ароқ олиб келиб, "Пицца америкаликлардан, ароқ биздан" деб ҳазиллашганини маълум қилди.

Суриядаги вазиятни тартибга солиш бўйича Женевада ўтган музокаралар 15 соат давом этди ва Сурия бўйича ўтказилган музокаралар орасида узоқлиги бўйича рекорд ўрнатди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лавров Керри билан музокараларнинг 15-соатида журналистларни пицца билан меҳмон қилди