Фото: Kremlin.ru
Шимолий Корея президенти Ким Чен Ин Россияни “энг ҳалол дўст ва иттифоқчи” деб атади.
"Бутун дунё диққат билан Россиядан дўстлик миссияси етиб келган Пхеньянга қараган бир пайтда, мен ушбу тантанали залда россиялик биродарларим — энг ҳалол дўстларимиз ва иттифоқчиларимиз билан бирга турибман", — дейди Ким Чен Ин.
Унинг сўзларига кўра, Путиннинг узоқни кўра билиши ва қатъиятисиз КХДР ва Россия ўртасида янги энг кучли келишувни тузиш имконсиз бўлар эди.
Аввалроқ Россия президентининг ёрдамчиси Юрий Ушаков Пхеньяндаги кенг кўламли музокаралардан сўнг Путин Ким Чен Инга иккинчи ҳашаматли Aurus автомобили, чой тўплами ва адмирал ханжарини совға қилганини маълум қилганди. Бунга жавобан КХДР раҳбари Путинга “яхши совғалар” берган. Бироқ Кремль матбуот котиби Путин Ким Чен Индан айнан нима олганига аниқлик киритмаган.
Путин 18 июнь куни расмий ташриф билан Пхеньянга келди. 19 июнь куни Ким Ир Сен майдонида икки давлат раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди. Шундан сўнг Россия ва Шимолий Корея делегациялари ўртасида кенг таркибдаги бир ярим соатлик музокаралар бўлиб ўтган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистон Туркманистон ва Туркия билан мудофаа соҳасида ҳамкорлик қилади
Ҳиндистонда 50 дан ортиқ дори-дармонлар сифатида муаммо аниқланди
Хитой қитъалараро баллистик ракетани илк бор оммавий синовдан ўтказди
Дунёдаги энг бахтли шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Трамп Зеленскийнинг АҚШга ташрифи чоғида у билан учрашишдан бош тортди
Трамп Эрон томонидан ўлим таҳдиди ҳақида огоҳлантирилди
Трамп: Россия Гитлер ва Наполеонни мағлуб этган, Москва мағлубиятини кутишнинг ҳожати йўқ
Диетолог қандай қилиб нон истеъмол қилмасдан қисқа вақтда озиш мумкинлигини айтди