Фото: Google Images
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) билан ҳамкорликда Health Effects Institute ва Institute for Health Metrics and Evaluation олимлари томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, ёмон ҳаво сифати 2021 йилда эрта ўлим учун гипертониядан кейин иккинчи асосий хавф омили бўлди.
Бугун, 19 июнь куни эълон қилинган ҳисоботда 2024 йилдаги дунёдаги ҳаво сифати ва унинг соғлиққа таъсири ҳақида маълумотлар келтирилган. Тадқиқотга кўра, 2021 йилда дунё бўйлаб ҳавонинг ифлосланиши 8,1 миллион кишининг ўлимига сабаб бўлган.
Бундан ташқари, 700 мингдан ортиқ ўлим беш ёшгача бўлган болаларда содир бўлган (ушбу ёш тоифасидаги барча болалар ўлимининг 15 фоизини ташкил қилади), улардан 500 мингдан ортиғи турар жой бинолари ичидаги ҳаво ифлосланиши билан боғлиқ. Беш ёшгача бўлган болалар орасида ҳаво ифлосланиши тўйиб овқатланмасликдан кейин иккинчи ўлим хавфи ҳисобланади.
Таъкидланишича, ҳаво сифатининг ёмонлиги эрта ўлим учун гипертониядан кейин иккинчи асосий хавф омилидир. Рўйхатда кейинги ўринларда тамаки истеъмоли, нотўғри овқатланиш ва қон плазмасидаги глюкозанинг юқори етишмовчилиги туради.
Тадқиқот натижаларига кўра, ҳавонинг ифлосланиши пастки нафас йўллари инфекциялари туфайли ўлим ҳолатларининг 30 фоизига, юрак ишемик касалликлари туфайли ўлим ҳолатларининг 28 фоизига ва ўпканинг сурункали обструктив касалликлари туфайли ўлим ҳолатларининг 48 фоизига сабаб бўлади.
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, ҳаво ифлосланиши иммунитет тизимининг инфекцияга қарши курашиш қобилиятини пасайтиради, бу нафас олиш йўллари вируслари, шу жумладан, COVID-19 ни келтириб чиқарадиган вирусларнинг организмга осонроқ кириб боришига имкон беради. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистон Туркманистон ва Туркия билан мудофаа соҳасида ҳамкорлик қилади
Ҳиндистонда 50 дан ортиқ дори-дармонлар сифатида муаммо аниқланди
Хитой қитъалараро баллистик ракетани илк бор оммавий синовдан ўтказди
Дунёдаги энг бахтли шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Трамп Зеленскийнинг АҚШга ташрифи чоғида у билан учрашишдан бош тортди
Трамп Эрон томонидан ўлим таҳдиди ҳақида огоҳлантирилди
Трамп: Россия Гитлер ва Наполеонни мағлуб этган, Москва мағлубиятини кутишнинг ҳожати йўқ
Диетолог қандай қилиб нон истеъмол қилмасдан қисқа вақтда озиш мумкинлигини айтди