Охирги маълумотларга кўра, Маккада Ҳаж вақтида ҳалок бўлган зиёратчилар сони минг кишидан ошган. Бу ҳақда AFP хабар берди.
Ўлганлар сонининг кўпайишига ҳаво ҳароратининг 50 даражадан ошиб кетгани сабаб бўлгани айтилмоқда.
Қайд этилишича, минглаб инсонлар Ҳаж зиёратига кирувчи Арофат тоғида турганида қуёш уриши қурбони бўлган. Кўпчилик шифохонага ётқизилган.
Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазирлиги зиёратчиларга қуёш таъсири остида қолмасликни, кўп миқдорда сув ичишни ва ҳаво ҳароратининг энг юқори чўққиларида имкон қадар пана жойларда бўлишни тавсия қилган.
Хабарга кўра, ҳалок бўлганлар орасида мисрликлар кўпчиликни ташкил қилади. Шунингдек, Тунис, Иордания, Эрон, Сенегал, Индонезия ва бошқа мамлакатлар фуқаролари бор.
Бу йил бутун дунёдан 1 миллион 800 мингдан ортиқ зиёратчи Маккага Ҳаж зиёрати учун борган. Ўтган йили июн ойи охиридаги Ҳаж зиёрати чоғида жазирама ва ташналик туфайли камида 240 киши ҳалок бўлган эди.
Саудия Арабистонидаги ғайритабиий юқори ҳарорат глобал иқлим ўзгариши билан боғлиқлиги таъкидланмоқда. Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Маккада ўртача ҳарорат ҳар ўн йилда мунтазам равишда 0,4 даражага кўтарилиб боряпти. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистон Туркманистон ва Туркия билан мудофаа соҳасида ҳамкорлик қилади
Ҳиндистонда 50 дан ортиқ дори-дармонлар сифатида муаммо аниқланди
Хитой қитъалараро баллистик ракетани илк бор оммавий синовдан ўтказди
Дунёдаги энг бахтли шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Трамп Зеленскийнинг АҚШга ташрифи чоғида у билан учрашишдан бош тортди
Трамп Эрон томонидан ўлим таҳдиди ҳақида огоҳлантирилди
Трамп: Россия Гитлер ва Наполеонни мағлуб этган, Москва мағлубиятини кутишнинг ҳожати йўқ
Диетолог қандай қилиб нон истеъмол қилмасдан қисқа вақтда озиш мумкинлигини айтди