date
views 203

Нидерландия бош вазири НАТО бош котиби бўлади

Нидерландия бош вазири НАТО бош котиби бўлади
Фото: AFP/Getty Images
НАТО ташкилотига аъзо 32 та давлатнинг барчаси бош котиб лавозимига Нидерландия бош вазири Марк Рютте номзодини қўллаб-қувватлади, деб ёзди Politico.

Рюттени қўллаб-қувватлаши керак бўлган охирги давлатлар Словакия ва Венгрия эди. Улар 18 июн куни унинг номзодини тасдиқлади.

Алянс бош котиби лавозимига Рюттедан ташқари ягона даъвогар Руминия президенти Клаус Йоханнис эди. Аммо 20 июн куни у ўз номзодини қайтариб олишини маълум қилди.

НАТО бош котиби сифатида Рютте 1 октябрда лавозимидан кетадиган Йенс Столтенберг ўрнини эгаллайди.

Марк Рютте 1967 йилда туғилган, сиёсатчи ва давлат арбоби, 2010 йил октябрдан бери Нидерландия бош вазири. «Озодлик ва демократия учун» ўнг қанот либерал халқ партияси раҳбари (2006-2023), 2002 йилдан 2010 йилгача - ҳукумат идораларида давлат котиби.

Рютте НАТО томонидан Россияни тийиб туриш тарафдори. У НАТО аъзолари йиллик мудофаа харажатларини ялпи ички маҳсулотнинг камида 2 фоизини ташкил этиши лозимлигини таъкидлаб келмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Нидерландия бош вазири НАТО бош котиби бўлади