11:14 / 21.06.2024
322

КХДР аскарлари қисқа вақтга Жанубий Корея чегарасини кесиб ўтди

КХДР аскарлари қисқа вақтга Жанубий Корея чегарасини кесиб ўтди
Фото: AP
Шимолий Корея ҳарбийлари Жанубий Корея билан чегарадаги демилитаризация қилинган зонада демаркация чизиғини қисқа муддатга кесиб ўтди, деб хабар бермоқда 21 июн, жума куни Жанубий Кореянинг «Рёнхап» ахборот агентлиги Корея Республикаси штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси (КШБҚ) маълумотларига таяниб. Жанубий Корея чегарачилари бир неча марта огоҳлантирувчи ўқ узганидан сўнг, аскарлар Шимолий Корея ҳудудига қайтишган.

КШБҚ вакилининг сўзларига кўра, пайшанба куни маҳаллий вақт билан тахминан 11:00 да содир бўлган воқеа тасодифий бўлиши мумкин. Бу - Шимолий Корея ҳарбийлари июн ойи бошидан бери икки давлат чегарасини бузган учинчи ҳолат. Шунга ўхшаш ҳодисалар 9 ва 18 июн кунлари ҳам қайд этилган. КШБҚ барча чегарани кесиб ўтишлар қасддан содир бўлган деб ҳисоблайди.

Шимолий Корея жанубий чегарани мустаҳкамламоқда

«Рёнхап» хабарига кўра, қоидабузарликлар КХДР чегарани мустаҳкамлаш учун кўп сонли қўшинларини сафарбар этгани билан боғлиқ бўлиши мумкин. Айни пайтда улар миналар ўрнатмоқда, танкларга қарши тўсиқлар сифатида деворлар қуришмоқда, шунингдек, йўлларни мустаҳкамлаш ишлари олиб борилмоқда, дейилади агентлик хабарида.

Икки Корея чегарасидаги овоз кучайтиргичлар КХДР пропагандасига қарши кураш воситаси сифатида

Жанубий Корея 9 июн куни Шимолий Корея билан чегарада ўрнатилган овоз кучайтиргичлар орқали эшиттиришлар узатишни қайта бошлади, деб хабар берди Жанубий Корея президенти маъмурияти. КХДРнинг чегарадош ҳудудлари аҳолиси Шимолий Корея цензураси назорати остида бўлмаган янгиликлар ва бошқа эшиттиришларни эшитишлари мумкин бўлади.

Сеул расмийлари бу қарорни Шимолий Кореянинг давом этаётган «чиқинди ҳужумлари»га жавоб деб атади. Май ойининг охиридан бери Шимолий Корея Жанубий Корея томон 1000 дан ортиқ шарларни учирди, уларга ҳожатхона қоғози, пластик бутилкалар, батарейкалар, пойабзал қисмлари ва гўнг тўлдирилган чиқинди қоплари боғлаб қўйилган.

Пхенян, ўз навбатида, бундай ҳаво шарлари учирилиши Жанубий Кореянинг аввалги ҳаракатларига жавоб эканлигини, у ҳам КХДРга Ким Чен Ин режимига қарши курашишга чақирувчи варақалар, доллар банкноталари ва КХДРда тақиқланган Жанубий Корея филмлари ҳамда поп-мусиқаси ёзилган флэшкалар бўлган ҳаво шарлари учирганини билдирди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » КХДР аскарлари қисқа вақтга Жанубий Корея чегарасини кесиб ўтди