Фото: Видеодан кадр
Россия армияси Украинадаги урушда биринчи марта ФАБ-3000 ўта оғир фугас авиабомбасидан фойдаланди. Бу ҳақда очиқ маълумотлар таҳлили бўйича Bild нашри эксперти Юлиан Рёпке хабар берди.
“Россия илк бор ФАБ-3000 М-54 УМПК (авиабомбани бошқариш бўйича рус модели) бомбасини Украинага ташлаб, Харьков вилоятининг Липци қишлоғидаги “Янги почта” биносига зарба берди. Оғирлиги 3 тонна бўлган бомба (жанговар каллак қисми 1,2 тонна) бинодан 15 метр узоқликда қулаган, лекин барибир унга жиддий зарар етказган”, — дейди эксперт.
Янги авиабомбадан фойдаланилганини З-каналлар ҳам тасдиқлайди. Fighterbomber Telegram канали ундан фойдаланиш жараёни акс этган видеони эълон қилган. Ҳужумда Украина қуролли кучлари вақтинчалик фойдаланилаётган 3 қаватли бино нишонга олингани айтилган.
ФАБ-3000 бомбасининг тўлиқ зарар етказиш радиуси 230 метрни ташкил қилади, бўлаклари эса 1240 метр масофада ҳам ўзининг кучини сақлаб қолади.
Россия 2022 йил Украинага ҳужум бошланганидан бери авиабомбалардан фаол фойдаланмоқда. Сўнгги тўрт ой ичида Россия ҳарбий самолётлари Белгород вилояти ва Украинанинг босиб олинган ҳудудларига 93 та бомба ташлаган. Охирги ҳолатлар 11 ва 12 июнь кунлари содир бўлганди. Ўшанда Белгород вилоятида бешта кучли портловчи авиацион бомба аниқланган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ҳиндистон БМТни ислоҳ қилишга чақирди
Кунига нечта олма ейиш мумкин? Оммабоп меванинг зарарли хусусиятлари
Яқин Шарқ катта уруш остонасидами?
Столтенберг: “Россия НАТОни қўрқитишга ҳаракат қилмоқда”
Оятуллоҳ Хоманаий: “Йўқотишларга қарамай, “Ҳизбуллоҳ” кучли бўлиб қолади”
Трамп Эрон томонидан ўлим таҳдиди ҳақида огоҳлантирилди
Лукашенко НАТО давлатларига ядровий зарба беришга тайёрлигини маълум қилди
Зеленскийнинг АҚШга ташрифи: Трамп «Украина энди йўқлиги»ни айтди