14:03 / 21.06.2024
96

Арманистон Фаластин давлатини расман тан олди

Арманистон Фаластин давлатини расман тан олди
Фото: Anadolu
Арманистон Фаластин давлатини расман тан олди. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазирлиги хабар берди. Вазирликка кўра, Ғазодаги ҳалокатли гуманитар вазият ва давом этаётган ҳарбий можаро халқаро сиёсий кун тартибидаги энг устувор муаммолардан бири бўлиб, ҳал этилиши лозим.

Арманистон фуқаролик инфратузилмаси нишонга олиниши, тинч аҳолига нисбатан зўравонлик ва қуролли тўқнашувлар чоғида тинч аҳолининг гаровга ва асирга олинишини кескин қоралайди ҳамда халқаро ҳамжамиятнинг уларни ҳеч қандай шартларсиз озод этиш талабларига қўшилади”, — дейилади баёнотда.

Арманистон БМТ Бош ассамблеясининг Ғазода зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирувчи резолюцияларига қўшилган.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда ва халқаро ҳуқуқ ҳамда халқлар тенглиги, суверенитет ва тинч-тотув яшаш тамойилларига содиқлигини тасдиқлаган ҳолда, Арманистон республикаси Фаластин давлатини тан олади”, — дейди вазирлик.

22 май куни Норвегия, Ирландия ва Испания Фаластин давлатини тан олганликларини эълон қилганди. 5 июнь куни Словения ҳам худди шундай қарор қабул қилди.

Ўзбекистон Фаластин билан 1994 йил 25 сентябрда, Исроил билан эса 1992 йил 21 февралда дипломатик алоқа ўрнатган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Арманистон Фаластин давлатини расман тан олди