14:35 / 21.06.2024
206

БМТ раҳбари ҳарбий кескинлик шароитида янги хавфдан огоҳлантирди

БМТ раҳбари ҳарбий кескинлик шароитида янги хавфдан огоҳлантирди
Фото: Anadolu
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш 20 июнь куни ҳарбий кескинлик шароитида кибермакондан қурол сифатида фойдаланиш кўпайиши хавфидан огоҳлантирди. Бу ҳақда котибнинг баёнотига асосланиб, Anadolu нашри хабар берди.

Гутерриш бугунги даврда рақамли технологиялар катта кучга айланганини билдирган. Давом этаётган глобал ҳарбий можароларда кибермакондан қурол ва восита сифатида фойдаланиш кўлами бир неча баробар ошганини таъкидлаган.

Рақамли ютуқлар иқтисодиёт ва жамиятларни инқилобга етакламоқда. Шу билан бирга улар ўзи билан хавфларни олиб келмоқда,” — деган Антониу Гутерриш БМТ Хавфсизлик Кенгашининг киберхавфсизлик бўйича олий даражадаги сессияда.

Унинг сўзларига кўра, кибермаконнинг ривожланиши одамларни, муассасаларни ва бутун мамлакатларни чуқур ҳимоясиз қолдириши мумкин. Тараққий топган даврда эндиликда бу макондан ҳамма, ҳар қандай мақсадда фойдаланиши мумкин.

Кибер фазо эшикларни кенг очди. Бу эшикдан ҳар ким ўтиши мумкин” — деган БМТ раҳбари ортиб бораётган таҳдидларга муносабат билдириб.

БМТ раҳбари, шунингдек, давлат ва нодавлат субъектлар, шунингдек, халқаро жиноятчилар томонидан амалга оширилаётган киберфаолиятнинг ташвишли ўсиши статистикасига ишора қилган. Бундай салбий тенденция келгусида пул-молия тизими учун тизимли муаммолар яратиши айтилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » БМТ раҳбари ҳарбий кескинлик шароитида янги хавфдан огоҳлантирди