Фото: “Ekonomist.kz”
Қозоғистон рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Жаслан Мадиев мессенжерларнинг маҳаллий аналоглари ишлаб чиқилаётганини айтди. Бу ҳақда “Zakon.kz” хабар берди.
Вазирдан WhatsApp ва Telegram’нинг маҳаллий аналоги ишлаб чиқилиши эҳтимоли сўралди.
“Сизни ишонтириб айтаманки, бугунги кунда стартаплар ҳамжамияти шу каби лойиҳалар устида ишламоқда. Уларни кузатиб, қўллаб-қувватламоқдамиз. Эртами-кечми, бунга гувоҳ бўламиз, деб ўйлайман. Муддатларни айтмайман, чунки эртага — шу санага қадар шу стартапга ваъда берган эдингиз, дейсиз. Лекин бу бозор. Биласизми, WhatsApp ва Telegram дастлабки ишга туширилган пайтлар улар зарарга ишлаган, бу жуда катта пул эди. Ҳаттоки ҳозир ҳам бу улар учун фойдали бизнеслиги ҳақида ишонч билан айта олмайман”, — деди у.
Вазирга кўра, WhatsApp’да пул ишлаш учун ҳеч қандай реклама йўқ. Мессенжер эса бошқа маҳсулотлар томонидан субсидияланади.
“Шундай стартапни топиш, шундай бизнес-моделни қуриш ва мессенжер пул олиб келиши осон иш эмас. Бу, албатта, зарарга кирувчи фаолият. Келинг, сабримизни жамлайлик, эҳтимол бизнинг даҳо стартапчиларимиз нимадир ўйлаб топар”, — деди Жаслан Мадиев. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лионель Месси: "Мендаги бу характер фарзандларимга хам ўтган"
Жосеп Боррел: “Ўтган дам олиш кунлари Фаластиндаги энг қонли кунлардан бири бўлди”
Малдив ороллари вазири президентга қора сеҳр ишлатганликда айбланмоқда
Хитой зонди Ерга Ой тупроғи намуналарини олиб келди
Туркия ТИВ: Украинадаги уруш ядро қуролидан фойдаланишга олиб келиши мумкин
Қамчиқ довонида юк машинаси ЙТҲга учради
Сингапурдаги қиморхонада 4 млн доллар ютган эркак хурсандчиликдан вафот этди
Еврода 25 июн кунги ўйинлар. Кимга қандай натижа керак?