Фото: Global Look Press
Покистонда оломон Қуръонни ёқиб юборишда гумон қилинган шахсни полициядан қайтариб, уни ёқиб юборди, дея маҳаллий полицияга таяниб, Pakistan Today хабар берди.
Хабарга кўра, Панжоб вилоятининг Сиалкот шаҳридан бўлган эркак Хайбер-Пахтунхва вилоятининг Сват туманида ҳибсга олинган.
Айбланувчини Мадян вилоятидаги полиция бўлимига юборишга қарор қилишган, бу ҳақда маҳаллий масжидларга ўрнатилган овоз кучайтиргичлар орқали хабар қилингач, оломон ҳудудга бостириб кирган.
"Ғазабланган одамлар айбланувчини милиция қўлидан тортиб олиб, кўчада судраб, ўт қўйиб, ўлдиришган", — деб хабар берди туман ИИБ матбуот хизмати.
Тўқнашувда жароҳатланган 11 маҳаллий аҳоли касалхонага ётқизилган. Покистон ҳукумати Мадянда тартибни тиклаш учун махсус кучларни юборган.
Аввалроқ Покистонда 22 ёшли талаба Муҳаммад пайғамбар ва унинг рафиқаларини ҳақорат қилувчи фотосуратлар ва видеоларни яратгани учун ўлимга ҳукм қилинган эди. Суд унинг шеригини умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ҳиндистон БМТни ислоҳ қилишга чақирди
Кунига нечта олма ейиш мумкин? Оммабоп меванинг зарарли хусусиятлари
Яқин Шарқ катта уруш остонасидами?
Столтенберг: “Россия НАТОни қўрқитишга ҳаракат қилмоқда”
Оятуллоҳ Хоманаий: “Йўқотишларга қарамай, “Ҳизбуллоҳ” кучли бўлиб қолади”
Трамп Эрон томонидан ўлим таҳдиди ҳақида огоҳлантирилди
Лукашенко НАТО давлатларига ядровий зарба беришга тайёрлигини маълум қилди
Зеленскийнинг АҚШга ташрифи: Трамп «Украина энди йўқлиги»ни айтди