06:00 / 22.06.2024
346

Путин НАТО давлатлари билан мулоқотга тайёрлигини маълум қилди

Путин НАТО давлатлари билан мулоқотга тайёрлигини маълум қилди
Фото: ТАСС
Россия турли уюшмалар, жумладан, НАТО билан Евросиёда хавфсизлик тизимини яратиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишда иштирок этишга тайёр. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин хабар берди.

"Биз Евросиёда тенг ва ажралмас хавфсизликни таъминлаш масалаларни кенг халқаро муҳокама қилишга тайёрмиз: Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, МДҲ, ЕврАзЕС, БРИКС ва бошқа халқаро ташкилотлар, жумладан, Европа ва НАТО давлатларидаги ҳамкасбларимиз билан ҳам", — деди Россия раҳбари.

Унинг қўшимча қилишича, Россия армияси Украинадаги ҳарбий амалиётлар давомида тўпланган илм-фан ва тажрибага асосланган ҳолда такомиллашишда давом этади. Путин, шунингдек, Евросиё мамлакатлари ўз хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича ўзаро ҳамкорлик йўналишларини ўзлари белгилаши, фаолият юритувчи институтлар, механизмлар ва келишувлар тизимини яратиши зарурлигига ишонч билдирган.

Евросиё мамлакатларида янги хавфсизлик тизимининг муҳим қисми сифатида Путин иқтисодий ривожланиш, ижтимоий тараққиётни таъминлаш, қашшоқликка қарши кураш, тенгсизликни бартараф этиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ҳоказолар билан боғлиқ масалаларни санаб ўтган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин НАТО давлатлари билан мулоқотга тайёрлигини маълум қилди