19:24 / 22.06.2024
237

“Ҳизбуллоҳ” Исроил шимолидаги позицияларга 6 та ҳужум уюштирди

“Ҳизбуллоҳ” Исроил шимолидаги позицияларга 6 та ҳужум уюштирди
Архив фото: ria.ru
Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” гуруҳи 22 июнь куни Исроил шимолидаги позицияларга 6 та ҳужум ташкил этган. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати баёнотига асосланиб, IRNA нашри хабар берди.

Ҳужум асосан чегарага яқин ҳарбий зоналар ва казармаларга қаратилган. “Ҳизбуллоҳ” ҳам, Исроил томони ҳам ҳужумда яраланганлар ва ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот тарқатмаган.

Исроил бу ҳужумни ракета ва учувчисиз қурилмалар намойиши сифатида қабул қилган. “Ҳизбуллоҳ” шу йўл билан Ливан жанубига ҳар қандай ҳарбий эскалация хавфидан огоҳлантиришга уринаётгани айтилган.

Манбада айтилишича, “Ҳизбуллоҳ” Исроил ҳудудини тартибсиз тарзда нишонга олган. Ҳужумда нисбатан янги ва самарали ракеталар қўлланилган. Ҳужум ташкил этилган 6 та объект номи айтилмаган.

Олдинроқ Исроил армияси бош штаби “Ҳизбуллоҳ”га қарши ялпи қуруқлик урушини бошлашни назарда тутган режани тасдиқлаган эди. Ушбу режа асосида, “Ҳизбуллоҳ” ҳужумларни тўхтатмаган тақдирда, мамлакатнинг жанубий ва жануби-шарқий қисмларига қуруқлик десанти киритиш ,шунингдек, Ливан пойтахтини денгиздан блокада қилиш режалаштирилган.

Исроил армиясининг захирадаги генерали Исак Брик ушбу қарорни кескин танқид қилган. Ливанга қарши амалиёт араблар ва Эрон иштирокидаги 6 босқичли ялпи урушга олиб келиши, унинг охирида эса Исроилнинг ўзи йўқ бўлиб кетиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

Исроил ҳужумлар ортидан Ҳайфа шимолида ҳарбий тайёргарликни кучайтириш ҳақида буйруқ чиқарган. Чегара олди ҳудудларга ҳаво-мудофаа тизимлари жойлаштирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » “Ҳизбуллоҳ” Исроил шимолидаги позицияларга 6 та ҳужум уюштирди