08:41 / 23.06.2024
101

Италияда 3 йил давомида касаллик таътилида бўлиб, маош олиб юрган фирибгар фош этилди

Италияда 3 йил давомида касаллик таътилида бўлиб, маош олиб юрган фирибгар фош этилди
Фото: Google Images
Италияда уч йил давомида касаллик таътилида бўлган вақтида пул олган фирибгар фош этилди. Бу ҳақда Италия молия гвардияси хабар берди.

Бошқарма маълумотларига кўра, эркак касаллик ҳақида сохта маълумотнома тақдим этган ва уч йил давомида жами тўққиз кун ишлаган. У мамлакат шимолида уч марта иш жойини ўзгартирган. Ҳар сафар фирибгар бир хил тасдиқланган схема бўйича ҳаракат қилган.

У бошқа шаҳардаги мактаб котибиятига келиб, меҳнат шартномасини имзолаган ва уч кунлик хизматдан сўнг тегишли мутахассислар томонидан берилган ёлғон тиббий маълумотномаларни жўнатиб, тўлиқ хотиржамлик билан бошқа фаолият билан шуғулланиш учун Реггио-Калабрия провинциясига уйига қайтган”, — деб хабар беради Италия молия гвардияси.

Шу тариқа фирибгар шартнома бўйича тўланиши керак бўлган барча тўловларни олишга муваффақ бўлади, шунингдек, солиқ органлари томонидан текширишлардан қочишга ҳам эришган. У ҳатто ойлик маошини ошириш учун баллар ҳам тўплаган.

Бу ҳолатда эркакка беш нафар шериги ёрдам берган. Касаллик таътилида бўлган вақтида узоқ муддатга автомобиль ижараси соҳасида воситачилик фаолияти билан шуғулланган, мамлакат ичкарисида ва хорижга саёҳат қилган.

Унинг уйидан Порденоне шаҳри прокуратураси топшириғи билан ўтказилган тинтув натижасида 300 минг евро нақд пул топилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Италияда 3 йил давомида касаллик таътилида бўлиб, маош олиб юрган фирибгар фош этилди