10:14 / 23.06.2024
153

Антониу Гутерриш: “Ливан янги Ғазога айланмаслиги керак”

Антониу Гутерриш: “Ливан янги Ғазога айланмаслиги керак”
Фото: Google Images
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котиби Антониу Гутерриш Ливан ва Исроил ўртасидаги чегарадаги таранглик хавфли даражага етиб, минтақавий инқирозга таҳдид солаётгани ҳақида огоҳлантирди.

Биргина ўйламасдан қилинган қадам, битта нотўғри ҳисоб-китоб фалокатга олиб келиши мумкин, буни тасаввур қилиш ҳам қўрқинчли”, — дея бош котиб сўзларини келтиради Ғарб ОАВ.

Очиғини айтайлик: минтақа аҳолиси, бутун дунё Ливаннинг янги Ғазога айланишига йўл қўймайди”, — деб таъкидлади Гутерриш.

У халқаро ҳамжамият аниқ тушунча бериши зарурлигини таъкидлади: Исроил-Ливан чегарасидаги муаммони ҳарбий йўл билан ҳал қилишнинг иложи йўқ, кескинликни юмшатиш зарур.

ҲАМАСнинг Исроилга ҳужуми ва Ғазо секторида Исроил ҳарбий амалиёти бошланганидан сўнг Ливанда жойлашган Ҳизбуллоҳ жангчилари ва Исроил ҳарбийлари чегарада бир-бирларининг позицияларини ўққа тутмоқда.

Аввалроқ Қатар ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Тани Мадридга ташрифи чоғида Ғазо секторида зудлик билан ўт очишни тўхтатиш орқали минтақанинг бошқа ҳудудларида вазият ёмонлашувининг олдини олсиҳ мумкинлигини айтди.

Шу билан бирга, у воситачилар Ғазода сулҳ тузишга уринишда маълум муваффақиятларга эриша олганини таъкидлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Антониу Гутерриш: “Ливан янги Ғазога айланмаслиги керак”
ePN