Фото: Видеодан кадр
Россиянинг Воронеж шаҳридаги қурилишда 45 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди. Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳолат юзасидан маълумот берди.
Воронеж полицияси тарқатган видеода милтиқ билан қуролланган хавфсизлик кучлари мигрантлар гуруҳини саф тортган ҳолда олиб келаётгани аск этганди.
Маълум бўлишича, видеода акс этган ҳолат 7 июнь куни Воронеж шаҳридаги “Развитие” қурилиш ҳудудида юз берган. Рейд тадбири ўтказилган ушбу қурилиш ҳудудида 45 нафар Ўзбекистон фуқароси меҳнат фаолиятини амалга ошираётган бўлиб, уларнинг 12 нафари норасмий ишлаган.
Норасмий ишлаганларнинг 11 нафарига нисбатан патент муддати ўтиб кетгани сабабли жарима шаклида маъмурий жавобгарлик қўлланилиб, шу куннинг ўзида вақтинча яшаш жойига рухсат берилган ва яна бир нафари эса ҳеч қандай ҳужжатларсиз ишлагани сабабли ҳозирда мамлакат ҳудудидан депортация қилинмоқда.
“Шу ўринда, Россияда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган юртдошларимиздан маҳаллий қонун-қоидаларга риоя қилиш ҳамда миграция қонунчилигини бузмаслик сўралади”, — дейилади агентлик хабарида.
Июнь ойи бошларида эълон қилинган маълумотга кўра, Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари сони 1 миллион кишини ташкил этмоқда. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бўлим бошлиғи Алишер Рўзиевнинг сўзларига кўра, Ўзбекистондан Россияга меҳнат мигрантлари оқими яна камайиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Диетолог қандай қилиб нон истеъмол қилмасдан қисқа вақтда озиш мумкинлигини айтди
Дунёдаги энг бахтли шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Ҳиндистонда 50 дан ортиқ дори-дармонлар сифатида муаммо аниқланди
Трамп Зеленскийнинг АҚШга ташрифи чоғида у билан учрашишдан бош тортди
Оятуллоҳ Хоманаий: “Йўқотишларга қарамай, “Ҳизбуллоҳ” кучли бўлиб қолади”
Трамп Эрон томонидан ўлим таҳдиди ҳақида огоҳлантирилди
Трамп: Россия Гитлер ва Наполеонни мағлуб этган, Москва мағлубиятини кутишнинг ҳожати йўқ
Яқин Шарқ катта уруш остонасидами?