18:20 / 23.06.2024
227

Хитойда дунёдаги энг йирик қуёш электр станцияси ишга туширилди

Хитойда дунёдаги энг йирик қуёш электр станцияси ишга туширилди
Фото: State media / China Daily
Хитойда дунёдаги энг катта қуёш электр станцияси ишга туширилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Бу станция Хитой ғарбида, Шинжон-Уйғур автоном районида, Урумчи шаҳри яқинидаги чўл ҳудудида қурилган. Станция умумий ҳисобда 13,3 минг гектар майдонни эгаллаган.

Хитойликлар станцияни қуриш учун эса 2,1 млрд долларига яқин маблағ сарфлаган ва у йилига 6,09 млрд киловатт соат энергия ишлаб чиқара олади.

Таққослаш учун, бу Папуа-Янги Гвинея давлатини бир йил электр энергия билан таъминлашга етарли бўлади.

Аввалроқ, Хитойнинг ғарбий қисмида Нинся Генггели чўлида Longyuan Power Group ва China Lüfa Qinghai New Energy компанияларининг иккита умумий қуввати 3 гВт энергия ишлаб чиқарувчи йирик қуёш электр станциялари ишга туширилганди.

Маълумот учун, дунёдаги энг йирик шамол электр станцияси ҳам Хитойда қурилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда дунёдаги энг йирик қуёш электр станцияси ишга туширилди