Архив фото: Associated Press
Яман ҳусийлари Ироқ исломий қаршилик ҳаракати билан бирга Исроилнинг Ҳайфа портидаги тўртта кемага ҳужум қилди. Бу ҳақда Аl Masirah хабар берди.
Ҳусийлар матбуот котиби Яҳё Сари иккита цемент ва иккита қуруқ товарларни ташувчи юк кемаси нишонга олинганини айтди. Бундан ташқари, Ўрта Ер денгизида Исроил портига йўл олган чорва ташувчи кемага зарба берилган.
Ҳужумларда дронлардан фойдаланилган. Ҳусийлар иккала операция ҳам муваффақиятли ўтгани ва “мақсадларга эришилгани”ни таъкидлаган. Ҳусийлар тижорат кемаларига қилинган ҳужумларни улар “босиб олинган Фаластин портларига ўтиш тақиқини бузганликлари” билан изоҳлаган.
АҚШ Марказий қўмондонлиги сўнгги 24 соат ичида Қизил денгизда учта ҳусий дрони йўқ қилинганини айтган. Шунингдек, Ямандан учта баллистик ракета учирилгани қайд этилган. Бироқ ҳеч қандай кема ёки тижорат кемалари зарар кўрмагани айтилмоқда.
Қизил денгиз, Адан кўрфази ва Боб ал-Мандеб бўғозидаги кемаларга ҳусийлар ҳужуми 2023 йилнинг ноябрь ойидан бери содир бўлмоқда. Улар АҚШ, Буюк Британия ва Исроил билан боғлиқ кемалар нишонга олинишини маълум қилган. Ҳусийлар шу тариқа Исроил билан урушда Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатини қўллаб-қувватламоқда. АҚШ ва Буюк Британия 2024 йил бошидан буён Яманга жавоб зарбаларини бериб келмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Диетолог қандай қилиб нон истеъмол қилмасдан қисқа вақтда озиш мумкинлигини айтди
Дунёдаги энг бахтли шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Ҳиндистонда 50 дан ортиқ дори-дармонлар сифатида муаммо аниқланди
Трамп Зеленскийнинг АҚШга ташрифи чоғида у билан учрашишдан бош тортди
Оятуллоҳ Хоманаий: “Йўқотишларга қарамай, “Ҳизбуллоҳ” кучли бўлиб қолади”
Трамп Эрон томонидан ўлим таҳдиди ҳақида огоҳлантирилди
Трамп: Россия Гитлер ва Наполеонни мағлуб этган, Москва мағлубиятини кутишнинг ҳожати йўқ
Яқин Шарқ катта уруш остонасидами?