Фото: AFP
Ҳиндистоннинг Тамил Наду штатида 54 киши ароқ таркибидаги металондан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Маълум қилинишича, 150 га яқин одам касалхонага ётқизилган. Уларнинг барчаси таркибида метил спирти (метанол) бўлган қалбаки ароқ ичган. Ҳиндистонда ҳар йили юзлаб одамлар арзон спиртли ичимлик ортидан вафот этади. Бироқ ҳозирги заҳарланиш сўнгги йилларда энг ёмон ва энг кенг тарқалган ҳолатлардан бирига айланди.
Сохта спиртли ичимликлар ишлаб чиқарувчилари ароқ кучини ошириш учун кўпинча унга метанол қўшади. Бу эса жигар шикастланиши, кўрлик ва ҳатто ўлимга олиб келиши мумкин. Асосан аҳолининг паст даромадли қатлами шундай спиртли ичимликлар харид қилган. Ароқлар полиэтилен қопларда сотилади ва тахминан 60 рупий (тахминан 9 минг сўм) туради. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийнинг АҚШга ташрифи: Трамп «Украина энди йўқлиги»ни айтди
Дунёдаги энг бахтли шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Ҳиндистон БМТни ислоҳ қилишга чақирди
Оятуллоҳ Хоманаий: “Йўқотишларга қарамай, “Ҳизбуллоҳ” кучли бўлиб қолади”
Столтенберг: “Россия НАТОни қўрқитишга ҳаракат қилмоқда”
Трамп: Россия Гитлер ва Наполеонни мағлуб этган, Москва мағлубиятини кутишнинг ҳожати йўқ
Трамп Эрон томонидан ўлим таҳдиди ҳақида огоҳлантирилди
Лукашенко НАТО давлатларига ядровий зарба беришга тайёрлигини маълум қилди