805
Доғистонда қуролланган шахслар синагогага ўт қўйиб, полиция ходимларига ҳужум қилди (видео)
Фото: Видеодан кадр
Доғистоннинг Дербент шаҳрида қуролланган номаълум шахслар синагога ва черковга ҳужум қилди ва полиция ходимларига ўқ узди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар берди.
“Дербентда номаълум шахслар синагога ва черковга автомат қуроллардан ўқ узган. Дастлабки маълумотларга кўра, бир полициячи ҳалок бўлган, бир нафари яраланган. Гумонланувчилар қочиб кетган машина оқ рангли Volkswagen Polo экани аниқланди”, — дейилади хабарда.
Хавфсизлик кучларига яқин манбалар номаълум шахслар черков ва синагогага ўт қўйганини айтди. Махачқалъа шаҳрида ҳуқуқ-тартибот ходимларига яна бир ҳужум уюштирилган. Доғистон Ички ишлар вазирлиги Махачқалъадаги отишма оқибатида бир полициячи ҳалок бўлгани, олти нафари яраланганини маълум қилди.
Россия ҳуқуқ-тартибот органларига яқин бўлган 112 Telegram-канали Доғистондаги отишмада беш нафар полисиячи ҳалок бўлиб, тўққиз нафари яралангани ҳақида хабар тарқатди. Доғистон раҳбари Сергей Меликов фуқароларни хотиржамликка чақирди. У барча хавфсизлик хизматлари кўрсатмаларга мувофиқ ишлаётганини айтди.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Диетолог қандай қилиб нон истеъмол қилмасдан қисқа вақтда озиш мумкинлигини айтди
Дунёдаги энг бахтли шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Ҳиндистонда 50 дан ортиқ дори-дармонлар сифатида муаммо аниқланди
Трамп Зеленскийнинг АҚШга ташрифи чоғида у билан учрашишдан бош тортди
Оятуллоҳ Хоманаий: “Йўқотишларга қарамай, “Ҳизбуллоҳ” кучли бўлиб қолади”
Трамп Эрон томонидан ўлим таҳдиди ҳақида огоҳлантирилди
Трамп: Россия Гитлер ва Наполеонни мағлуб этган, Москва мағлубиятини кутишнинг ҳожати йўқ
Яқин Шарқ катта уруш остонасидами?