00:10 / 24.06.2024
304

Исроил Фаластин давлатини тан олганларга санкция қўлламоқчи

Исроил Фаластин давлатини тан олганларга санкция қўлламоқчи
Фото: Reuters
Исроил ҳукумати Фаластин давлатини тан олаётган мамлакатларга қарши чора кўришни муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Ynet хабар берди.

22 май куни Норвегия, Ирландия ва Испания Фаластин давлатини тан олганликларини эълон қилди. 5 июнь куни Словения, 21 июнь куни эса Арманистон ҳам худди шундай қарор қабул қилди. Исроил Миллий хавфсизлик вазирлиги бу давлатларнинг элчихоналарни ёпишни ва элчиларини чақириб олишни таклиф қилган.

Бундан ташқари, ушбу давлатларнинг Исроилдаги дипломатик ваколатхоналарини ёпиш ёки чеклаш тавсия қилинган. Натижада ушбу мавзу бўйича муҳокамаларни давом эттиришга келишилган. Малта ва Австралия ҳам Фаластин давлатчилигини тан олишни кўриб чиқмоқда.

Аввалроқ Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Ғарбий Соҳилдаги фаластинликларнинг 80 фоизи 7 октябрда ҲАМАСнинг яҳудий давлатига ҳужумини қўллаб-қувватлагани, шу сабабли Фаластинни тан олиш “террор учун мукофот” деб атаганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроил Фаластин давлатини тан олганларга санкция қўлламоқчи