Фото: Ahn Young-Joon/AP/picture alliance
Агар Россия КХДРга юқори аниқликдаги қуролларни топширса, Жанубий Корея Украинага қурол етказиб бериш бўйича чекловларни бекор қилиши мумкин. Бу ҳақда 23 июн, якшанба куни KBS TV телеканалида Жанубий Корея президенти маъмурияти Миллий хавфсизлик департаменти раҳбари Чан Хо Чжин маълум қилди. Аввалроқ у Сеулнинг Россия ва Шимолий Корея ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланиши муносабати билан «ташвишини» билдирган эди.
«Таъкидламоқчиманки, ҳаммаси Россия қандай йўл тутишига боғлиқ бўлади. Россия Шимолий Кореяга юқори аниқликдаги қуроллар етказиб берса, бизда кейинчалик қандайдир чизиқ қоладими?» - дея Чан Хо Чжиннинг сўзларини келтиради Yonhap агентлиги.
Агентликнинг аниқлик киритишича, агар Россия Федерацияси «қизил чизиқдан ўтса» Жанубий Корея Украинага қурол етказиб беришни бошлаши мумкин. Ўз навбатида, Россия президенти Владимир Путин 20 июн куни Киевга ҳарбий ёрдам ўтказилиши Жанубий Корея учун «катта хато» бўлишини айтди.
Жанубий Корея - йирик қурол етказиб берувчи
Жанубий Корея дунёдаги энг йирик қурол етказиб берувчилардан бири, аммо у Украинага қурол юбормайди. Россия президенти Владимир Путин яқинда икки давлат муносабатларидаги бу ҳолатни қадрлашини айтди. Шу билан бирга, айрим жаҳон ОАВ Жанубий Корея снарядлари Вашингтон уларни у ердан Украинага олиб бориши учун АҚШга етказиб берилиши мумкинлиги ҳақида хабар берди.
Ҳамкорлик шартномасини Россия президенти Владимир Путин ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин 19 июн куни имзолаган эди. Ҳужжат бандларидан бири учинчи давлат томонидан ҳужум содир бўлган тақдирда томонларга ўзаро ҳарбий ёрдамни кафолатлайди.
1948 йилгача ягона давлат бўлган Жанубий ва Шимолий Корея 1950 йилдан буён расман уруш олиб бормоқда. Юз минглаб одамларнинг ўлимига олиб келган шиддатли жанглардан сўнг, мамлакатлар 1953 йилда сулҳ имзоладилар. Ўшандан бери улар тинчлик шартномасини тузмаган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Диетолог қандай қилиб нон истеъмол қилмасдан қисқа вақтда озиш мумкинлигини айтди
Дунёдаги энг бахтли шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Трамп: Россия Гитлер ва Наполеонни мағлуб этган, Москва мағлубиятини кутишнинг ҳожати йўқ
Ҳиндистонда 50 дан ортиқ дори-дармонлар сифатида муаммо аниқланди
Зеленскийнинг АҚШга ташрифи: Трамп «Украина энди йўқлиги»ни айтди
Трамп Эрон томонидан ўлим таҳдиди ҳақида огоҳлантирилди
Столтенберг: “Россия НАТОни қўрқитишга ҳаракат қилмоқда”
Ҳиндистон БМТни ислоҳ қилишга чақирди