21:55 / 24.06.2024
399

Россиядаги аянчли ёнғинда саккиз киши ҳалок бўлди

Россиядаги аянчли ёнғинда саккиз киши ҳалок бўлди
Москва яқинидаги Фрязино шаҳридаги ёнғинда саккиз киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда «ТАСС» ва «Интерфакс» фавқулодда хизматлардаги манбаларга асосланиб.

Аввалроқ Москва вилояти губернатори Андрей Воробёв ёнаётган бино ичида қолиб кетган икки киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эди. Жабрланганлар ёнғиндан қочишга уриниб, ёнаётган бинонинг деразасидан сакраб тушиб, ҳалокатли жароҳатлар олди, деб ёзади «РИА Новости» фавқулодда хизматларга таяниб.

Губернатор шунингдек, бир қурбон ҳақида хабар берди: 34 ёшли эркак Фрязинодаги М.В.Голц касалхонасида оғир аҳволда. «Жабрланувчи аппаратга уланган», деди Воробев ўз баёнотида.

Ёнғинни ўчиришда икки нафар ўт ўчирувчи ҳам ис газидан заҳарланиш оқибатида жароҳатланган. «Улар шифохонага ётишдан бош тортдилар, уларнинг ҳаётига ҳеч қандай таҳдид йўқ», - дея аниқлик киритди губернатор.

24 июнь, душанба куни тушдан кейин Москва яқинидаги Фрязино шаҳридаги Платон илмий-тадқиқот институти биноси (айрим маълумотларга кўра, илмий-тадқиқот институтининг собиқ биноси) ёниб кетди.

Ёнғин тез тарқалиб, бинонинг 5-8-қаватларини қамраб олган. Фрязинодаги ёнғин майдони 4,5 минг квадрат метрга етди.

Ёнғинни ўчириш вақтида портлаш ва иншоотларнинг қулаши содир бўлди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, юқори ҳарорат ва зич тутун қутқарувчилар ва ўт ўчирувчиларнинг ишига тўсқинлик қилмоқда.

Фрязинодаги ёнғинни ўчиришда иккита Ка-32 вертолёти ва 100 дан ортиқ киши иштирок этмоқда. Ёнаётган бинода 16 тез ёрдам бригадаси навбатчилик қилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиядаги аянчли ёнғинда саккиз киши ҳалок бўлди