Фото: Arab News
Ғазо секторига гуманитар ёрдам етказиш деярли имконсиз бўлиб қолди. Бу ҳақда Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Жосеп Боррел маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ўтган ҳафта охири Фаластин анклавидаги энг қонли кунлардан бири бўлган. Унинг таъкидлашича, 100 дан ортиқ фаластинликлар Исроил зарбалари қурбонига айланган.
"Фуқаролик жамияти тузилмаси парчаланмоқда", — деди Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Ғазодаги мавжуд вазиятни шарҳлар экан.
Сиёсатчи, шунингдек, можаронинг Ливан жануби ва унинг атрофидаги ҳудудларга тарқалиш хавфидан хавотир билдирган. У ҳар куни инқироз тобора кучайиб бораётганини айтиб, чегаранинг икки томонида (Исроил ва Ливан ўртасидаги) портлашлар кўпаяётганини таъкидлаган.
Боррел Европа Иттифоқининг Ғазо секторида яна бир бор зудлик билан ўт очишни тўхтатишга эришиш учун саъй-ҳаракатларини кучайтиришга чақирган.
Аввалроқ Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Рафаҳда ҲАМАСга қарши шиддатли жанглар фазаси тез орада пасайишини айтган эди. У Ғазодаги жангларнинг интенсив босқичи ҳам тез орада якунланиши билдирган. Нетаньяху шимолдаги вазиятни ҳал қилиш бўйича келишув фақат Исроил шартларига кўра амалга ошишини таъкидлаган. У ҲАМАС билан қисман келишувга тайёрлигини маълум қилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Зеленскийнинг АҚШга ташрифи чоғида у билан учрашишдан бош тортди
Оятуллоҳ Хоманаий: “Йўқотишларга қарамай, “Ҳизбуллоҳ” кучли бўлиб қолади”
Ҳиндистон БМТни ислоҳ қилишга чақирди
Трамп Эрон томонидан ўлим таҳдиди ҳақида огоҳлантирилди
Зеленскийнинг АҚШга ташрифи: Трамп «Украина энди йўқлиги»ни айтди
Яқин Шарқ катта уруш остонасидами?
Столтенберг: “Россия НАТОни қўрқитишга ҳаракат қилмоқда”
Лукашенко НАТО давлатларига ядровий зарба беришга тайёрлигини маълум қилди