Фото: Google Images
АҚШ Миллий Аэронавтика ва коинот бошқармаси (NASA) дастури режа асосида амалга оширилмоқда ва америкалик астронавтлар Ой юзасига хитойлик ҳамкасбларидан олдин қўнишади. Бу ҳақда NASA директори Билл Нелсон Тhе Washington Post газетасига берган интервьюсида маълум қилган.
“Ўйлайманки, биз белгиланган жадвал асосида ўз мақсадимиз томон ҳаракатланяпмиз”, деди у.
Нелсоннинг таъкидлашича, NASA’нинг Хитойдан олдин Ойга этиб бориш қобилиятининг асосий кўрсаткичи SpaceX’нинг сўнгги Starship парвозидаги муваффақияти бўлиб, унинг прототипи 6 июнь куни тўртинчи синовда Ҳинд океанига биринчи муваффақиятли қўнишни амалга оширди. Шу билан бирга, NASA раҳбари таъкидлаганидек, рақобатга қарамай, АҚШ ва Хитой Ойда ҳаракатланиш ва тадқиқот ўтказиш йўлларини бирга излашга мажбур бўлади.
NASA 2019 йилнинг баҳорида уч босқичдан иборат бўлган Artemis ой дастури лойиҳасини эълон қилди. Улардан биринчиси (Artemis I) Ой атрофида ўта оғир Space Launch System ракетасига ўрнатилган Orion космик кемасининг учувчисиз парвозини ва унинг Ерга қайтишини таъминлади. Парвоз 2022 йилнинг 16 ноябридан 11 декабрига қадар амалга оширилган.
Дастурнинг иккинчи босқичи (Artemis II) бортда экипаж билан Ернинг табиий йўлдошига парвозни ўз ичига олади. Миссиянинг учинчи босқичида (Artemis III) NASA астронавтларни Ойга қўндириб, сўнг уларни тахминан 2030 йилларнинг ўрталарида Марсга юбориши режалаштирилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Зеленскийнинг АҚШга ташрифи чоғида у билан учрашишдан бош тортди
Оятуллоҳ Хоманаий: “Йўқотишларга қарамай, “Ҳизбуллоҳ” кучли бўлиб қолади”
Ҳиндистон БМТни ислоҳ қилишга чақирди
Трамп Эрон томонидан ўлим таҳдиди ҳақида огоҳлантирилди
Зеленскийнинг АҚШга ташрифи: Трамп «Украина энди йўқлиги»ни айтди
Яқин Шарқ катта уруш остонасидами?
Столтенберг: “Россия НАТОни қўрқитишга ҳаракат қилмоқда”
Лукашенко НАТО давлатларига ядровий зарба беришга тайёрлигини маълум қилди