
Андрей Гнатов
Украина президенти Володимир Зеленский мамлакат армиясининг бирлашган кучлари қўмондони Юрий Содолни ишдан бўшатганини маълум қилди. У 2024 йил 11 февралдан буён ушбу лавозимда ишлаб келаётган эди.
«Мен Украина Қуролли кучлари бирлашган кучлари қўмондони генерал-лейтенант Юрий Содолни бригада генерали Андрей Гнатов билан алмаштиришга қарор қилдим», деди Украина президенти кечки мурожаатида.
Зеленский истеъфо ва тайинлов сабабларига ойдинлик киритмади.
Андрей Викторович Гнатов - украиналик офицер, бригада генерали, штаб бошлиғи - Украина Қуролли Кучлари қуруқликдаги кучлари «Жануб» тезкор қўмондонлиги қўмондони ўринбосари (2022), собиқ штаб бошлиғи (2016-2018) ва 36-алоҳида денгиз пиёдалари гуруҳи қўмондони (2018-2021). «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар