01:27 / 25.06.2024
225

Европа Иттифоқи Грузия учун “эшиклар” қачон ёпилишини айтди

Европа Иттифоқи Грузия учун “эшиклар” қачон ёпилишини айтди
Фото: AP
Агар Грузия расмийлари ҳозирги сиёсатини давом эттирса, ҳукумат Европа Иттифоқига кириш имкониятини йўқотади, дея Европа дипломатияси раҳбари Жосеп Боррел хабар берди.

"Грузия халқи учун Европа Иттифоқига йўл очиқ, аммо ҳукумат ўз ишини давом эттирса, бу йўл ёпилади. Бугун ЕИ давлатлари ҳеч қандай аниқ қарор қабул қилмаяпти. Аммо Европа Тинчлик Жамғармасининг молиявий ёрдами ва юқори сиёсий даражадаги алоқалар тез орада чекланиши мумкин", — деди Боррел.

Боррелнинг қўшимча қилишича, бундай чоралар аҳолига таъсир қилмаслиги керак.

Аввалроқ Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе Тбилиси 2030 йилгача Европа Иттифоқига аъзо бўлишни режалаштираётганини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, ушбу мақсадга эришиш учун ҳамкорлар ва дўст давлатларнинг кўмаги муҳим.

Брюссел ва Вашингтон Грузияда қабул қилинган “Хорижий таъсирнинг шаффофлиги тўғрисида”ги қонунни танқид қилмоқда. Ғарб сиёсатчилари бу қонун Европа тамойиллари ва қадриятларига зид эканини таъкидлаган. Европа Иттифоқи мамлакатни ушбу қонунни қабул қилмаслик ҳақида огоҳлантирмоқда ва бошқа чоралар кўриш билан таҳдид қилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Европа Иттифоқи Грузия учун “эшиклар” қачон ёпилишини айтди