Фото: Dzen
Литий худди нефт ва туз каби муҳим ресурсдир, келажакда урушлар литий учун кечади, деди Сербия президенти Александар Вучич 24 июн кунги баёнотида.
Вучичнинг фикрича, икки йил аввал Ғарб компаниялари ўртасида литий конлари учун олиб борилган «шахмат ўйини» сабабли Сербия тараққиёти икки йилга тўхтаб қолди.
«Биз икки, балки уч йил йўқотдик, энди бунга ҳаққимиз йўқ», — қўшимча қилди у. Сербия президенти мамлакат ҳудудида литий қазиб олиш бўйича амалий қадамларни ташлаш фурсати етганига урғу берди.
Таъкидланишича, Сербия йилига 58 минг тонна литий ишлаб чиқариши мумкин, энг асосий савол — Сербия аккумуляторлар ишлаб чиқара оладими?
Маълумот учун: Сербияда литий конларини ўзлаштиришга табиат ҳимоячилари жиддий қаршилик кўрсатмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ҳиндистон БМТни ислоҳ қилишга чақирди
Трамп Эрон томонидан ўлим таҳдиди ҳақида огоҳлантирилди
Диетолог қандай қилиб нон истеъмол қилмасдан қисқа вақтда озиш мумкинлигини айтди
Яқин Шарқ катта уруш остонасидами?
Столтенберг: “Россия НАТОни қўрқитишга ҳаракат қилмоқда”
Зеленскийнинг АҚШга ташрифи: Трамп «Украина энди йўқлиги»ни айтди
Дунёдаги энг бахтли шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Ҳиндистонда 50 дан ортиқ дори-дармонлар сифатида муаммо аниқланди