13:01 / 25.06.2024
156

Илон Маск ўн иккинчи марта ота бўлди

Илон Маск ўн иккинчи марта ота бўлди
Фото: Дзен
Америкалик миллиардер ва тадбиркор Илон Маск ўн иккинчи бор ота бўлди. Бу ҳақда “Корреспондент.нет” нашри хабар берди.

Маълум бўлишича, Илон Маскнинг фарзанди 2024 йилнинг бошида туғилган, бироқ кўп фарзандли ота бу ҳақда оммага ошкор қилмаган. Чақалоқ онасининг исми Шивон Зилис бўлиб, у Neuralink компанияси менежери лавозимида иш юритади. Янги туғилган боланинг исми ва жинси ҳозирча сир сақланмоқда.

Кейинроқ SpaceX бош ижрочи директори чақалоқнинг туғилишига изоҳ берди ва бу янгилик ҳеч қачон сир бўлмагани ва фарзандли бўлгани сабабли пресс-релиз ўтказиш ажабланарли ҳолат бўлишини айтди:

Фарзандим дунёга келганини ҳеч кимдан яширмаганман. Бундай миш-мишларнинг бари ёлғон. Бу ҳақда барча қариндошларимиз ва дўстларимиз хабардор. Биз ОАВ вакилларини чақиртириб, пресс-релиз ўтказишни ноўрин деб ўйладик. Буларнинг бари фарзандим туғилиши сир бўлган, дегани эмас”, — дея изоҳ берди Маск.

Маълумот учун: 2022 йил июль ойида Илон Маск ва Шивон Зилис эгизак фарзандлар ота-онаси бўлди. Маскнинг собиқ рафиқаси Жастин Уилсон уч эгиз болаларни дунёга келтирган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Илон Маск ўн иккинчи марта ота бўлди