13:52 / 25.06.2024
128

Шимолий Корея жанубга 350 га яқин чиқинди шарлари учирди

Шимолий Корея жанубга 350 га яқин чиқинди шарлари учирди
Фото: Reuters
Шимолий Корея Жанубий Корея томонга 24 июнь куни 350 га яқин чиқинди шарлар учирди. Бу ҳақда CNN нашри Корея яримороли маҳаллий нашрларига таяниб, хабар берди.

Чиқинди шарлари ҳақида илк бор Жанубий Кореянинг демилитаризация зонаси атрофида жойлаштирган ҳарбий қисмлари хабар берган. Зонанинг ғарбий қисми бўйлаб кўплаб шарлар Сеул ҳаво зонасига кириб келган.

Жанубий Кореянинг Бирлашган штаб бошлиқлари қўмитаси ҳам ҳодисани тасдиқлаб, фавқулодда чора кўришга чақирган. Сеул билан чегарадош шимолий Кёнгги провинциясида ҳаво-мудофаа тизимлари ишга туширилган.

Сеул пойтахти ҳукумати Сеул осмонига Шимолий Корея шарлари кириб келгани ҳақида аҳолига огоҳлантирувчи хабарлар юборган. Фуқаролардан қулаган шарларга тегмаслик ва сўнгги ҳолатлар ҳақида расмийларга хабар бериш сўралган.

Бизнинг ҳарбий кучларимиз зудлик билан Шимолий Кореяга қарши ташвиқот тадбирларини бошлашга тайёр. Стратегик ва оператив вазиятга қараб мослашувчан ҳаракат қиламиз”, — деган Бирлашган штаб бошлиқлари кенгаши сешанба куни эълон қилган ҳисоботида.

Шимол учирган ҳаво шарлари ичидан ахлат, ҳашаротлар ва қуртлар топилган. Тутиб олинган шарлар ичидан портловчи ёки бошқа хавфли воситалар топилмагани айтилган.

Ушбу ҳаво шарлари учирилиши Корея яриморолидаги кескинлик кучайган ва Кореялараро дипломатия боши берк кўчада қолаётган бир пайтда содир бўлди. Ўтган ҳафтада Россия президенти Владимир Путин Шимолий Корея билан мудофаа шартномасини имзолаши ортидан демилитаризация зонаси икки томонидан жиддий чақириқлар янграган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шимолий Корея жанубга 350 га яқин чиқинди шарлари учирди