17:00 / 25.06.2024
494

Хитойнинг нозик нуқтаси ва “Анаконда” стратегияси ҳақида

Хитойнинг нозик нуқтаси ва “Анаконда” стратегияси ҳақида
Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Абдулла Абдуқодиров “Дарё” билан суҳбатда, бугунги кунда Хитой нима учун қуруқлик орқали ўтувчи йўлларга эътибор қаратаётгани ва Чин юртининг нозик нуқтаси ҳақида гапириб ўтди.

Абдуқодировнинг таъкидлашича, Хитой ташқи савдосининг 60 фоизи денгиз йўлидан ўтади. Бироқ бир муаммо мавжуд.

Қуруқлик орқали ўтувчи йўллар асосан Хитой учун аҳамиятли. Нега? Биринчидан, Хитой бугунги кунда дунёнинг 2-рақамли иқтисоди. Чин юртининг ялпи ички маҳсулоти бошқа мамлакатларга кўпроқ хизмат қилади. Бугунги кунда асосий истеъмол маҳсулотлари бутун дунёга Хитой ҳамда Жанубий Шарқий Осиё мамлакатларидан олинади. Ва Хитой ташқи савдосининг 60 фоизи денгиз йўлидан ўтади. Бу ерда бир муаммо бор.

Хитой учун муаммо — 60 фоизи ташқи савдодаги маҳсулотлари Малайзия, Сингапур ва Индонезия ўртасидаги ороллардан иборат йўллардан ўтади. Сингапурда АҚШнинг ҳарбий истеҳкоми жойлашган. Агар шу йўлак ёпиб қўйилса, Хитойнинг ташқи савдосига катта зарар етади. Шунинг учун ҳам Хитой қуруқлик йўлларидаги йўлларга эътибор қаратмоқда
”, — дейди Абдулла Абдуқодиров.

Шунингдек, иқтисодий таҳлилчи Хитойнинг бугунги кундаги асосий мақсадларидан бирини айтиб ўтди.

Бугунги кунда Хитой ўзининг иқтисодиётини бутун дунёга битта дарча сифатида тавсия қилмоқда. Яъни Хитой лойиҳани режалаштириш, лойиҳани амалга ошириш учун барча техникаларни бериш, объектни қуриб бериш ва назорат қилишни ўз бўйнига олувчи давлат сифатида ўзини бутун дунёга тавсия қилмоқда. Бу нарса Европада йўқ. Ҳатто АҚШда ҳам. Битта мамлакат билан ҳамма нарсани ҳал қила олмайсиз. Лекин Хитойда бу имконият мавжуд. Бироқ бу Чин давлатига бўлган боғлиқликни оширади. Аслида, Хитойнинг энг катта мақсади ҳам шу. Яъни бутун дунё иқтисодиётини ўзида жамлаштириш ва ўзига боғлиқликни ошириш”, — деди Абдуқодиров.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойнинг нозик нуқтаси ва “Анаконда” стратегияси ҳақида
ePN