18:46 / 25.06.2024
155

Владимир Путин: “БРИКС диктатурадан холи дунё қуриш тарафдори”

Владимир Путин: “БРИКС диктатурадан холи дунё қуриш тарафдори”
Фото: “РИА Новости”
Владимир Путин БРИКС ташкилоти диктатурадан холи дунё қуриш учун ҳаракат қилаётганини маълум қилди. Бу ҳақда Россия президентининг сўзларидан иқтибос келтирган ҳолда, “РИА Новости” хабар берди.

Манбада айтилишича, Владимир Путин 25 июнь кун Примаков юбилейи иштирокчилари ва ташкилотчиларига мурожаат йўллаган. Ушбу мурожаатида президент Москва аъзолигидаги ташкилотларнинг халқаро мақсадлари ҳақида фикр билдирган.

Путинга кўра, БРИКС адолатли ва демократик дунё қуриш тарафдори. Бунга эришиш учун унинг аъзо мамлакатларида, хусусан, Россияда ҳам иқтисодий ва сиёсий потенциал мавжуд.

Шубҳасиз, сиз дунёнинг кўпчилик манфаатларини ифодаловчи ва бу йил Россия раислик қилаётган БРИКС ассоциациясининг роли ва янги ривожланиши истиқболлари ҳақида хабардорсиз. Айнан БРИКС адолат, тенглик тамойилларига асосланган, диктатура ва зўравонликдан холи демократик тартибни барпо этишда локомотив вазифасини бажаради”, — деган Россия раҳбари.

Адолатли ва демократик янги дунё тартиби ҳақида гапирган Россия раҳбари бу янгича тартибнинг батафсил изоҳини бермаган. Ғояни амалга оширувчи механизмлар, унинг рамзий харитаси ва дастаклари ҳақида фикр билдирилмаган.

Владимир Путин Примаков маркази ўрганувчиларнинг таҳлиллари, прогнозлари ва мулоҳазалари қизиқарли ва фойдали бўлишини қўшимча қилган. Марказ фаолиятида муваффақиятлар тилаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Владимир Путин: “БРИКС диктатурадан холи дунё қуриш тарафдори”