00:10 / 26.06.2024
130

Европа Иттифоқи Украина билан иттифоққа қўшилиш бўйича музокараларни бошлади

Европа Иттифоқи Украина билан иттифоққа қўшилиш бўйича музокараларни бошлади
Фото: Google Images
Люксембургда Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилиши бўйича музокаралар бошланишига бағишланган ҳукуматлараро вазирлар даражасидаги конференция бўлиб ўтди. Учрашувда Украина бош вазири Денис Шмигаль видеоалоқа орқали иштирок этди.

Музокаралар Украина томонидан Европа Иттифоқининг ҳуқуқий ютуқларини тўлиқ қўллашини таъминлашга қаратилган”, деди конференцияни очар экан Бельгия ташқи ишлар вазири Ажа Лабиб.

Лабибнинг аниқлик киритишича, унинг баёнотида Европа Иттифоқи позицияси баён этилган. У Украинадаги суд-ҳуқуқ ислоҳоти, коррупцияга қарши кураш, миллий озчиликларни ҳимоя қилиш ва камситмаслик масалаларига тўхталиб, муҳокама қилиниши керак бўлган вазифаларни белгилаб берди.

Бу узоқ давом этадиган жараённинг бошланиши. Бугун биз олдинга ташланган муҳим қадамни нишонлаётган бўлсак-да, келгуси йўл доимий саъй-ҳаракатлар, фидойилик ва янада муҳим ислоҳотларни талаб қилишини ҳам тан олишимиз керак”, деди Европа Кенгаши раиси Шарль Мишель.

2022 йилда Украина ЕИга кириш учун номзод давлат мақомини олди. 2023 йил 14 декабрда Европа кенгаши мамлакатнинг иттифоққа қўшилиши бўйича музокараларни бошлашга қарор қилди. 7 июнь куни Европа Комиссияси Украина музокараларни бошлаш учун зарур бўлган дастлабки шартларни бажарганини тасдиқлади. Европа Кенгаши раҳбари Шарль Мишель Украина 2030 йилгача Европа Иттифоқига қабул қилинишини маълум қилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Европа Иттифоқи Украина билан иттифоққа қўшилиш бўйича музокараларни бошлади
ePN