00:59 / 26.06.2024
463

Ўлдирилган доғистонлик террорчиларнинг отаси майда безорилик учун ҳибсга олинди

Ўлдирилган доғистонлик террорчиларнинг отаси майда безорилик учун ҳибсга олинди
Коллаж: Дарё
Махачқалъа Ленинский туман суди Доғистоннинг Сергоқалъа вилояти собиқ раҳбари Магомед Омаровни ўн суткага маъмурий ҳибсга олди, унинг ўғиллари православ черковлари, синагогалар ва йўл полицияси постига ҳужумда иштирок этган. Бу ҳақда Доғистон Олий суди матбуот хизматига таяниб, “РБК” хабар берди.

Маълум бўлишича, Омаров майда безориликда айбланиб, маъмурий қамоққа олинган.

Қарор устидан қонунда белгиланган тартибда юқори турувчи органга шикоят қилиш мумкин, — дейилади суд хабарида.
23 июнь куни Дербент ва Махачқалъадаги ҳужум чоғида бир гуруҳ қуролланган кишилар синагогалар ва православ черковларига, шунингдек, полиция машинасига ўқ узган. 20 киши теракт қурбони бўлган, яна 46 киши турли тан жароҳатлари олган.

Ўлдирилган жангарилар орасида “Ягона Россия” минтақавий бўлими котиби Магомед Омаровнинг ўғиллари ҳам аниқланган. Омаровнинг ўзи сўроқ пайтида ўлдирилган ўғилларининг ваҳҳобий эканидан бир неча йиллардан буён хабардор бўлганини айтган.

Яна бир ҳужумчи “Адолатли Россия” партиясининг Сергокалинский туманидаги минтақавий бўлимига раҳбарлик қилган Али Закаригаев Омаровнинг жияни эканлиги аниқланган. Закаригаев ҳужумнинг эртасигаёқ партиядан ҳайдалган.

Доғистон раҳбари Сергей Меликов Республика халқ ассамблеяси йиғилиши чоғида минтақада раҳбарлик лавозимларини эгаллаб турган шахслар ҳар томонлама текширилишини маълум қилган.

Вилоят раҳбари ниқоб кийишни ҳам танқид қилган, чунки бу “кавказ халқларига хос бўлмаган” кийим эркакларга юзларини яшириш, аёлларга эса тақиқланган нарсаларни олиб юриш имкониятини беради.

Бундан ташқари, Меликов хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган Доғистон полициясининг 16 нафар ходимини “Жасорат” ордени билан тақдирлашни, шунингдек, Дербент шафоат черковининг 66 ёшли ректорини вафотидан кейин тақдирлашни буюрган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ўлдирилган доғистонлик террорчиларнинг отаси майда безорилик учун ҳибсга олинди
ePN