10:40 / 26.06.2024
127

Германияда Шумахер оиласини шантаж қилган шахслар қўлга олинди

Германияда Шумахер оиласини шантаж қилган шахслар қўлга олинди
Фото: Reuters
Германиянинг Гросс-Герау шаҳрида Формула-1 пойгаларининг етти карра чемпиони Михаэл Шумахер оиласини шантаж қилишда гумон этилган икки киши қўлга олинди. Бу ҳақда немис прокуратурасига таяниб AP хабар берди.

Қўлга олинганлар 53 ёшли эркак ва унинг 30 ёшли ўғли экани таъкидланмоқда. Иккаласи ҳам бошқа жиноят иши бўйича синов муддатида. Прокуратура уларнинг исмини ошкор қилмади.

Прокуратура маълумотларига кўра, қўлга олинганлар Шумахер оиласидан бир неча миллион евро талаб қилишган. Улар қўлларида пойгачининг оиласи «ошкор бўлишини истамайдиган» файллар борлигини айтишган.

Прокуратура маълумотларига кўра, ушбу файлларнинг баъзилари гумонланувчилар томонидан пойгачининг оиласига танишиб кўриш учун юборилган. Файлларда нималар акс этгани прокуратура томонидан ошкор қилинмади.

Ҳар икки гумонланувчи ҳибсда сақланмоқда. Агар айби исботланса, улар жаримага тортилиши ёки беш йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Михаэл Шумахер 2013 йил декабрида Франция Алп тоғларида чанғи учаётганда дарахтга урилиб, бошидан ўта жиддий жароҳат олган эди. Шундан бери оиласи унинг аҳволи ҳақидаги маълумотларни ошкор қилмасдан келмоқда.

2021 йил сентябр ойида Шумахернинг рафиқаси ва ўғли пойгачи мустақил ҳаракат қилиш ва бошқалар билан тўлиқ мулоқот этишга қодир эмаслигини айтишган. Шумахер Швейцариядаги уйида оиласи ва шифокорлар қарамоғида яшамоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Германияда Шумахер оиласини шантаж қилган шахслар қўлга олинди