Машҳур кино юлдузларнинг қизлари қандай кўринишга эга?

2 дақиқа ўқиш498
Машҳур кино юлдузларнинг қизлари қандай кўринишга эга?
Гарчи улар дунёга машҳур бўлсалар ҳам фарзандлари учун оддий ота-она бўлиб қолади. Келинг, таниқли Голливуд актёрларининг қизлари қандай кўринишга эга эканлигини ва уларнинг юлдуз оталарига ўхшашлигини билиб оламиз.

Элла Крейг
Машҳур кино юлдузларнинг қизлари қандай кўринишга эга?
Дениел Крейгнинг тўнғич қизи 1992 йилда туғилган, онаси шотландиялик актриса Фиона Лоудон бўлиб, улар икки йиллик турмушдан кейин 1994 йилда ажрашган.

Ўзининг қаҳрамони агент 007 сингари Дениел ҳам шахсий ҳаётини сир тутади — инглиз актрисаси Рейчел Вайс билан никоҳидан туғилган иккинчи қизининг исми ҳатто маълум эмас. У 2018 йилда туғилгани эълон қилинган холос.

Метт Деймоннинг қизлари
Машҳур кино юлдузларнинг қизлари қандай кўринишга эга?
Жейсон Борн ва Дэнни Оушен ҳақидаги франшизалар юлдузи уч қизнинг бахтли отаси: 18 ёшли Изабелла, 15 ёшли Жиа ва 13 ёшли Стелла. Бундан ташқари, актёр аввалги рафиқаси Лучана Барросонинг қизи Алексияни асраб олган.

Мутлақо сирли Крейгдан фарқли ўлароқ, Деймон ва унинг рафиқаси вақти-вақти билан ижтимоий тармоқларда оилавий саёҳатлардан фотосуратларни эълон қилади. Метт ҳам қизларини тез-тез Голливуд премьераларига олиб боради.

Райан Рейнолдснинг қизлари
Машҳур кино юлдузларнинг қизлари қандай кўринишга эга?
Райан Рейнолдс рафиқаси Блейк Лайвли билан бирга тўртта қизни тарбиялайди. Улар — 9 ёшли Жеймс, 7 ёшли Инес ва 4 ёшли Бетти. Машҳур ота-оналар 2022 йил сентябрь ойида туғилган тўртинчи қизининг исмини ҳалигача сир тутади.

Голливуднинг Шон-шараф хиёбонида ўз юлдузига эга бўлган “Дедпул” актёри хотинига миннатдорлик билдириб, уни орзудаги отага айлантирганини айтади.

Индия Роуз Хемсворт
Машҳур кино юлдузларнинг қизлари қандай кўринишга эга?
12 ёшли Индия Marvel оламида Тор ролини ижро этган актёр ва унинг рафиқаси актриса Элза Патакининг (жуфтликнинг 10 ёшли эгизак ўғиллари ҳам бор) тўнғич фарзанди. Эҳтимол, Крис Хемсвортнинг қизи катта бўлганида ота-онасининг изидан борар — у аллақачон машҳур отасининг иккита фильмида эпизодик ролларни ижро этган.

Элла Стиллер
Машҳур кино юлдузларнинг қизлари қандай кўринишга эга?
Актёр, продюсер, режиссёр ва сценарий муаллифи Бен Стиллер ва унинг рафиқаси, актриса Кристин Тейлорнинг икки фарзанди бор: 22 ёшли қизи Элла ва 18 ёшли ўғли Квинлин. Элла аллақачон ўзини актёрликда синаб кўрган, машҳур отасининг бир нечта лойиҳаларида ва унинг дўсти Адам Сандлернинг комедияларидан бирида кичик ролларни ўйнаган. Ҳозирда у кўплаб кино, телевидение ва театр юлдузлари тугатган нуфузли Жуллярд мактабида ўқиш учун карьерасидан танаффус олган.

Лола Иолани Момоа
Машҳур кино юлдузларнинг қизлари қандай кўринишга эга?
Аквамен ролини ижро этган актёр ва унинг собиқ рафиқаси Лиза Бонетнинг икки фарзанди бор: қизи Лола ва ўғли Накоа-Вулф. Лола тез орада 17 ёшга тўлади ва Жейсон Момоа унинг отаси бўлганидан қанчалик хурсанд ҳамда ғурурланишини такрорлашдан чарчамайди.

Қиз рақсга тушиш ва сёрфингга қизиқади, лекин у ҳозирча кинони ўзининг иш жойи сифатида кўрмайди.

Уиллоу Смит
Машҳур кино юлдузларнинг қизлари қандай кўринишга эга?
“Оскар” совриндори Уилл Смитнинг ягона қизи 23 ёшли Уиллоу етти ёшида “Мен афсонаман” фильмида отаси ўйнаган қаҳрамоннинг қизини ўйнаб, экрандаги дебютини қилган. Аммо Уиллоу тез орада актёрлик унинг иши эмаслигини англайди ва мусиқа биалн шуғуллана бошлайди.

Вида Алвес Макконахи
Машҳур кино юлдузларнинг қизлари қандай кўринишга эга?
“Оскар” совриндори Метю Макконахи ва унинг рафиқаси Камила Алвеснинг 14 ёшли Вида исмли қизи ва икки нафар ўғли бор. Отасининг айтишича, қизи ўз ижодини санъат орқали намоён этади. “У чизишни яхши кўради ва график романларга қизиқади”, дейди актёр.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?