21:17 / 26.06.2024
249

Арманистон Қорабоғни Озарбайжонга ўтказишда Россияни айблади

Арманистон Қорабоғни Озарбайжонга ўтказишда Россияни айблади
Фото: AP
Россия Тоғли Қорабоғни “қўлга олди”, кейин уни Озарбайжонга берди, дея Арманистон Хавфсизлик кенгаши котиби Армен Григорян хабар берди.

"Бу бутунлай Россияга қарам бўлганимизда содир бўлган. Россия келди, Тоғли Қорабоғни биздан олди, Озарбайжонга қайтарди, кейин кетди — бу ҳақиқат. Мен Россия Тоғли Қорабоғни босиб олганини даъво қиламан. Россиянинг рухсатисиз уруш бўлмасди", деди у.

Григорян ўз фикрини Арманистоннинг Россияга қарамлиги урушга олиб келгани, сиёсий йўналиш ўзгариши эса барқарорликка олиб келиши билан изоҳлаган.

РФ Кенгашининг халқаро ишлар бўйича қўмитаси раҳбари Григорий Карасин Григоряннинг баёноти ҳақиқатга тўғри келмаслигини айтган.

"Биз арман сиёсий арбоблари, жумладан, юқори мартабали раҳбариятнинг ёзувлари ва нутқларига мурожаат қилишимиз керак. Бу саволларга жавоблар аллақачон ўша ерда бўлади", — дейди Карасин.

Россия тинчликпарвар кучлари 2020 йилги келишувларга мувофиқ Тоғли Қорабоғда жойлашган эди. Контингент Қорабоғдаги тўқнашув чизиғи ва минтақани Арманистон билан боғловчи Лачин йўлаги бўйлаб жойлаштирилган. Тинчликпарварлар минтақада беш йил, 2025 йилгача қолиши керак эди.

Бироқ 2023 йилнинг сентябрида Озарбайжон Тоғли Қорабоғда “аксилтеррор операция” ўтказган. Тан олинмаган республика арман аҳолиси билан биргаликда Боку назоратига ўтган.

Шундан сўнг Ереван ва Москва ўртасидаги муносабатлар кескин ёмонлашган. Хусусан, Арманистон бош вазири Никол Пашинян Россия тинчликпарвар кучларини Қорабоғдаги тинч аҳолини ҳимоя қила олмаганликда айблаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Арманистон Қорабоғни Озарбайжонга ўтказишда Россияни айблади
ePN