09:48 / 27.06.2024
227

Хитойда дунёдаги энг катта денгиз магистрали қуриб битказилди (видео)

Хитойда дунёдаги энг катта денгиз магистрали қуриб битказилди (видео)
Фото: Хитойнинг дунёдаги энг катта осма денгиз кўприги / Peoples’s Daily
Хитой жанубида дунёдаги энг катта денгиз магистрал йўли қуриб битказилди. Бу ҳақда South China Morning Post хабар берди.

Лойиҳани амалга ошириш учун етти йил ва 1,5 миллиард доллар маблағ кетган. Магистрал Шэньчжэнь ва Чжуншан шаҳарларини боғлайди, бу орқали улар орасидаги йўл вақти икки соатдан ярим соатгача қисқаради. Бу, узунлиги 24 км бўлган транспорт комплекси бўлиб, у дунёдаги энг катта осма денгиз кўприги, иккита сунъий орол ва саккиз қаторли энг кенг сувости туннелини ўз ичига олади. Шунингдек, бутун магистрал бўйлаб 5G тармоғи ишлайди.

Июнь ойида Хитойнинг Гуандун провинциясида дунёдаги энг кучли шамол турбинаси қурилганди. У йилига тахминан 72 миллион кВт қувват ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлади. Бу 36 мингга яқин уйни энергия билан таъминлайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда дунёдаги энг катта денгиз магистрали қуриб битказилди (видео)