12:30 / 27.06.2024
349

КХДР Украинанинг Россия томонидан эгаллаб олинган ҳудудларига муҳандислик қўшинларини юборади

КХДР Украинанинг Россия томонидан эгаллаб олинган ҳудудларига муҳандислик қўшинларини юборади
Фото: Владимир Смирнов / ТАСС
Шимолий Корея Украинанинг Донецк вилояти ҳудудларига муҳандислик ва қурилиш қўшинларини юборади. Бу ҳақда 26 июн, чоршанба куни Америка урушни ўрганиш институти (Institute for the study of war, ISW) ёзди. Аввалроқ Жанубий Кореянинг TV Chosun телекомпанияси исми сир қолишни истаган ҳукумат вакилига таяниб, Пхеняннинг шундай режалари ҳақида хабар берган эди.

ISW ва TV Chosun маълумотига кўра, Шимолий Корея қўшинлари июл ойида Украинанинг эгаллаб олинган ҳудудларига боради ва Донецк инфратузилмасини тиклашга ёрдам беради. Шимолий Корея армиясида 10 та муҳандислик бригадаси мавжуд, дея хабар беради ISW. TV Chosun телеканалига кўра, агар Пхенян босиб олинган ҳудудларга уч ёки тўртта бригада юборса, Россиядан ҳар йили 115 миллион долларгача маблағ олиши мумкин.

АҚШ мудофаа вазирлиги КХДРнинг ниятларига изоҳ берди. Вашингтон вазиятнинг ривожланишини кузатиб боради, деди Пентагон матбуот котиби Патрик Райдер брифингда.

Пхенян-Москва стратегик шериклик шартномаси

Россия президенти Владимир Путин ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин 19 июн куни Пхенянда икки давлат ўртасида стратегик шериклик тўғрисидаги шартномани имзолади. Шартнома иштирокчилардан бирига тажовуз содир бўлган тақдирда ўзаро ёрдам кўрсатишни назарда тутади.

Қўшма Штатлар маълумотларига кўра, Пхенян ва Москва 2023 йилда Россия Федерациясига Шимолий Корея ракеталари ва ўқ-дориларини етказиб беришга келишиб олган, бу, эҳтимол, асосий ҳарбий технологияларни КХДРга ўтказиш эвазига юз берган бўлиши мумкин. Россия ҳам, Шимолий Корея ҳам Шимолий Корея қуроллари Россия Федерациясига етказиб берилгани фактини инкор этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » КХДР Украинанинг Россия томонидан эгаллаб олинган ҳудудларига муҳандислик қўшинларини юборади