13:55 / 27.06.2024
1 217

Украинадаги уруш қатнашчиси биринчи марта Россия Қаҳрамони унвонидан маҳрум қилинди

Украинадаги уруш қатнашчиси биринчи марта Россия Қаҳрамони унвонидан маҳрум қилинди
Фото: Alexei Maishev/TASS/dpa/picture alliance
Асли татаристонлик подполковник Ирек Магасумов Россия Қаҳрамони унвонидан маҳрум этилган Украинадаги урушда қатнашган биринчи ҳарбий бўлди. Бу ҳақда 26 июн, чоршанба куни «Агентство» интернет-нашри хабар берди.

Ҳарбий хизматчи Луҳанскда 18 ёшли Даря Киселевани ўлдиришда, шунингдек безориликда айбдор деб топилиб, 11 йилга озодликдан маҳрум этилди, деб ёзади «Бизнес online» нашри эркакнинг адвокатига таяниб. Магасумов ўз айбини тан олмади, бироқ марҳумнинг онасидан «қўл остидагилари устидан назоратни сусайтиргани» учун узр сўради.

Қотилликни тан олган хизматдоши озодликка чиқди

Тергов маълумотларига кўра, 2023 йил август ойида Магасумов ҳамкасби Павел Яскевич билан Луҳанскдаги «Панорама» кафесида дам олган ва у ерда икки қиз билан учрашган. Кафе ёпилгандан сўнг, Магасумов ва Яскевич ўзининг янги танишларига Макаров тўппончасидан ўқ узиб кўришни таклиф қилган, ўқлардан бири Киселевага келиб теккан. Аввалига Яскевич қотилликни тан олди ва ишда унга қарши далиллар бўлган, аммо кейинроқ Магасумовга айблов қўйилди ва унинг хизматдоши озод қилинди, деб тушунтиради «Бизнес online».

Ирек Магасумов Россия Қаҳрамони юлдузини 2023 йил август ойи бошида, фожиадан бир неча кун олдин Кремлда қабул қилиб олган. У ўша ойда ҳибсга олинган. Прокуратура Магасумовни нафақат Россия Қаҳрамони унвонидан, балки подполковник унвонидан ҳам маҳрум қилишни талаб этди. Ҳарбийнинг ўзи судядан урушга қайтиш ниятини билдириб, ҳарбий унвонидан маҳрум қилмасликни сўради.

Евгений Борисов иши: маҳрум қилинганидан кейин Россия Қаҳрамони унвони тикланган

2016 йилда Чебоксар суди Евгений Борисовни Россия Қаҳрамони унвонидан маҳрум қилиб, уни ноқонуний қимор бизнесини ташкил этишда айбдор деб топиб, олти ярим йил қамоқ ва 10 миллион рубл миқдорида жаримага тортган эди. Бироқ, 2017 йилда Борисов унвонини тиклашга муваффақ бўлди ва шартли равишда озод қилинди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украинадаги уруш қатнашчиси биринчи марта Россия Қаҳрамони унвонидан маҳрум қилинди